09:57 / 08.10.2015
3756

ОАВ: Британия Болтиқбўйига узоқ муддатли қўшинларни жойлаштириш ғоясини қўллаб-қувватлади

Британия АҚШ ва Германиянинг НАТОнинг шарқий чегараларини мустаҳкамлаш учун Болтиқбўйи давлатларига альянснинг узоқ муддатга асосланган қўшинларини жойлаштириш режасига қўшилади. Бу ҳақда 8 октябрь куни Financial Times газетаси маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, қироллик мудофаа муассасаси раҳбари Майкл Фэллон Брюсселда бўлиб ўтган НАТОга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари учрашувида “Британия Шарқий Европа демократик мамлакатлари мустақиллиги тарафдори” эканини таъкидлаб ўтди.

“Биз қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларини Болтиқбўйи давлатлари ҳудудига жойлаштириб, украин қуролли кучларининг ҳал қилувчи тайёргарлигини таъминлаймиз. Энди Болтиқбўйи давлатлари ва Польшада янада мунтазамлашган асосдаги қўшинларимиз бўлади”, - дея газета Фэллон нутқидан иқтибос келтирди.

Етакчи гуруҳларни шакллантириш ишлари 2016 йилда якунига етказилади.

Top