20:10 / 08.10.2015
4722

ОАВ: Саудия Арабистони нефть нархи пасайиши туфайли давлат харажатларини қисқартирмоқда

Саудия Арабистони нефть нархи пасайиши туфайли давлат харажатларини қисқартирмоқда, деб хабар бермоқда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистони молия вазирлиги давлат муассасаларига жорий йилнинг 4-чорагида янги лойиҳаларни амалга ошириш ва ходимларни ишга ёллашни тақиқлаб қўйди.

Давлат муассасалари учун вақтинчалик автомобиль ва мебеллар сотиб олиш ҳамда ижара ҳақида келишувларни имзолаш ҳам тақиқлаб қўйилди.

Нефтдан олинадиган даромад Саудия Арабистони бюджетининг 90 фоизини ташкил қилади.

Сўнгги йилда нефть нархи 40 фоизга тушиб кетди ва бу кўпчилик мамлакатларнинг иқтисодиётига босимни кучайтирди.

Top