18:03 / 08.10.2015
6858

Ўзбекистонда 45та ломбард шохобчаси бор

Айни кунларда Ўзбекистонда 45та ломбард шохобчаси фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Марказий банк маълумотномасида айтилди.

Таъкидланишича, уларнинг барчаси микрофирма ёки хусусий корхона тарзида ташкил этилган.

Ломбардларнинг 78 фоизи ёки 35таси Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритади. Пойтахтнинг ўзидаги ломбард шохобчалар сони 29тадир.

Бухорода 3та, Андижонда 2та, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида эса биттадан ломбард шохобчаси бор. Бошқа вилоятларда бундай ташкилотлар мавжуд эмас.

Top