15:08 / 08.10.2015
5494

Россия бош штаби Афғонистонда ИШИДнинг 3 минг жангариси борлигини айтди

Россия бош штабининг ҳисоб-китобларига қараганда, Афғонистон ҳудудида ҳозирликда ИШИДнинг 2-3 минг жангариси фаолият олиб бормоқда. Бу ҳақда штаб бошлиғи Валерий Герасимовга таянган ҳолда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

“Радикалларнинг диверсион террорчилик қилмишлари оқибатида ҳалок бўлган афғонистонлик фуқароларнинг сони 25 фоизга ўсиб, 3.5 минг кишини ташкил қилди. 7 минг киши жароҳатланди”, - маълум қилди у.

Top