11:33 / 08.10.2015
9600

Табиий газ учун тўловларни амалга ошириш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди

“Ўзтрансгаз” AK истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида ўз веб-ресурслари орқали интерфаол хизматлар кўрсатиш ишларини такомиллаштирмоқда.

Айни пайтда uztg.uz веб-порталида “шахсий кабинет” хизмати ишлаб чиқилган бўлиб, бу ерда табиий газ учун тўловлар ҳолатига доир батафсил ҳисобот келтирилган. mbank.uz ва smstulov.uz сайтларида газ учун тўловларни амалга ошириш бўйича интерфаол хизмат ишга туширилди, деб хабар беради ЎзА.

Компаниянинг uztransgaz.uz веб-сайтида табиий газ тарифларига оид маълумотлар янгиланиб, газдан фойдаланиш бўйича янги ҳужжатлар жойлаштириб борилади.Тижорат банклари билан ҳамкорликда табиий газ учун тўловларни электрон пластик карточкалар орқали қабул қилиш пунктлари тармоғи кенгайтирилмоқда.

Top