17:56 / 09.10.2015
4492

6 йил ичида Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 3 баробар ўсди

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 6 йил ичида 3 баробар ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташрифига бағишланган хабарда маълум қилди.
Таъкидланишича, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми изчил ўсиб бормоқда. Кейинги олти йилда бу кўрсаткич 3 баробар ўсиб, 2014 йил якунларига кўра 413 миллион долларни, жорий йилнинг январь-август ойларида 245 миллион долларни ташкил этди. Ўзбекистондан Туркманистонга транспорт воситалари, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қурилиш материаллари, электр ва механика ускуналари, металл буюмлар ва турли соҳадаги хизматлар экспорт қилинади. Туркманистондан юртимизга нефть маҳсулотлари, пропилен полимерлари ва бошқа кимёвий товарлар келтирилади.

Top