АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалиция Сурия ва Ироқда ИШИДнинг позицияларига 15 та авиазарба берди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.
Сурияда 2 та зарба жангариларнинг Ракка ва Маридаги позицияларига берилди. 15 га яқин зарба Ироқнинг Рамади, Синжар ва Кисикдаги жанговор гуруҳларига тўғри келди.
Аввалроқ Франция Сурияда ИШИД жангариларининг позицияларига иккинчи марта зарба берган.