23:22 / 09.10.2015
10368

ИШИД Россия авиазарбалари туфайли ўз тактикасини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда

Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳи жуда кўп талофот берди ва ўз тактикасини ўзгартиришга мажбур бўлмоқда.

Бу ҳақда Россия ҳаво кучлари бош штаби қўмондони ўринбосари генерал-лейтенант Игорь Макушев маълум қилган.

Маълум қилинишича, Россия авиацияси авиазарбалар беришда давом этмоқда.
Авиазарбалар бериш натижасида жангариларнинг бошқарув пунктларига, қурол-аслаҳа сақланадиган омборхоналари, шунингдек, Ракка, Латақия, Хама, Идлиб ва Алепподаги жангарилар тайёрлаш қароргоҳлари йўқ қилинган.

Top