09:22 / 09.10.2015
5330

Коллеж битирувчилари ўз бизнесларини бор-йўғи бир соатда очиш имкониятига эга бўлдилар

Аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида янги ташаббусларга ўрин бор, деб таъкидламоқда Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов.

2015 йил январь-июнь ойларида 441,8 минг киши иш билан таъминланди, улардан 62,2 фоизи қишлоқ жойларига тўғри келади. Янги яратилган иш ўринлари ва иш билан таъминланганларнинг катта қисми Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Бухоро, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Жойларда ўтказилаётган бўш иш ўринлари ярмаркалари туман ва шаҳар бандликка қўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига иш билан таъминлаш масаласи билан мурожаат қилган 141 минг кишини иш билан таъминлашга имкон берди.

Коллежларда "Ўз бизнесини бошлаш учун очиш эшиклар кунлари"ни ўтказиш ташаббусини амалга ошириш юқори самара берди, деб айтмоқда Азиз Абдуҳакимов. Унинг айтишича, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ташаббусини амалга оширишга тижорат банклари, туман ҳокимиятлари,

солиқ муассасалари, маҳалла қўмиталари, Хотин-қизлар қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг бўлимлари жалб қилинди. Бу муассасаларнинг саъй-ҳаракатлари эвазига коллеж ва лицейларда битирувчилар томонидан ўз бизнесларини бошлаш учун барча зарур шароитлар таъминланди.

Top