20:46 / 09.10.2015
4403

ОАВ: АҚШ ҳарбий самолётлари Швеция чегарасини охирги 5 йил ичида энг кўп миқдорда бузган

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари 2011-2015 йиллар давомида энг кўп миқдорда Швеция ҳаво ҳудудини бузган. Бу ҳақда Dagens Nyheter газетаси ёзмоқда.

Аввал сир сақланган ва газетага Швеция қироллиги томонидан тақдим қилинган статистикага кўра, тўлиқ бўлмаган 5 йил ичида АҚШ самолётлари 7 марта ноқонуний тарзда мамлакат чегарасини кесиб ўтган.

Швеция чегарасини бузиш борасида 2-ўринда 6 мартадан чегарани ноқонуний бузган Россия ва Германия, ундан кейин Норвегия (5), Монако (3), Нидерландия, Польша, Қатар (2), Албания, Баҳрайн, Дания, Эстония, Франция, Португалия ва Туркия (бир мартадан) бормоқда.

Швеция Қуролли кучларининг янги бош қўмондони Микаэль Бюденнинг айтишича айнан Россия “Болтиқ минтақасида хавфли ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи” ҳисобланади.

Россия ҳарбий-коинот кучлари бош қўмондони генерал-полковник Виктор Бондаревнинг айтишича, Россия ҳарбий-коинот кучлари парвозларни халқаро қонунчилик ва парвозлар қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бажаради.

Top