16:44 / 09.10.2015
5823

ОАВ: Бокс бўйича ЖЧда Ҳасанбой Дўстматов ҳакамларнинг рақибга ён босиши туфайли мағлубиятга учради

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини -49 кг. вазнда ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов озарбайжонлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур жанг Ўзбекистондаги бир қатор спорт нашрлари томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлди. Жумладан Sports.Uz нашри мазкур жанг ҳақида хабар бера туриб уни “можароли жанг” деб баҳолади.

«Ўзбекистонлик боксчининг яққол устунлик қилишига қарамасдан, ҳакамлар кутилмаган озарбайжонлик Руфат Гусейновга ғалабани тақдим этишди. Дўстматов Рио-2016 олимпиадаси йўлланмаси учун энг асосий даъвогарлардан бири эди», деб ёзади манба.

Қуйида мазкур жанг видеоси билан танишишингиз мумкин.

Top