22:58 / 09.10.2015
7625

Россия ҳудудида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ Ўзбекистонда суд қилинди

Сурхондарё вилояти жиноят ишлари бўйича судида Россия ҳудудида одам савдоси билан шуғулланган тўрт нафар шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтди. Айбдорлар 5 йилдан 8,5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ вакили маълумотига асосланиб, Риа Новости хабар бермоқда.

Аввалроқ худди шу айблов билан тўрт нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси айбланиб, тўрт ва беш йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида, “одам савдоси” билан шуғулланган жиноятчиларга беш йилдан ўн икки йилгача бўлган даврга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

 

Top