19:20 / 10.10.2015
5089

Бокс бўйича ЖЧ ярим финалига яна икки нафар ўзбекистонлик боксчи йўлланма олди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги иккита вазн тоифасидаги учрашувларида ўзбекистонлик икки нафар спортчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Дастлаб 64 кг.гача вазн тоифасида рингга чиққан Фазлиддин Ғоипназаров чорак финалдаги рақиби италиялик Винченцо Манжакапрени уч раундда ҳам мағлуб этиб (30:27, 30:27, 29:28) умумий 3:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

75 кг.гача вазн тоифасида рингга кўтарилган Бектемир Мелиқўзиев эса яна бир принципиал рақиби россиялик Пётр Хамуковга қарши чорак финал жанггида қийинчилик билан бўлсада ғалабани ўз томонига оғдира олди. 2:1 (30:27, 29:28, 28:29).

Шундай қилиб ЖЧда ярим финал йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар сони уч нафарга етди. Бунгача Муроджон Аҳмадалиев (56 кг вазн)Таиланд вакили Чатчай Бутдени мағлуб этди ва ярим финал йўлланмасига эга бўлганди.

Top