08:36 / 10.10.2015
4696

Dell XPS 12: 4K-экранга эга бўлган биринчи планшет-ноутбук

Dell компанияси жаҳонда биринчилардан бўлиб, гибридли, 4К-дисплейга эга планшет ва ноутбукни тақдим этди. 12,5-дюймли InfinityEdge экран рекорд даражадаги 3840х2160 пикселли бўлиб, четидаги рамкалар деярли сезилмайди. Экранга магнит ёрдамида клавиатурани ҳам уласа бўлади.

Қурилма 2 га 1 туридаги 2,7 ГГц ли Intel Core M 6 чипи билан жиҳозланган, графикаси Intel HD Graphics 515 га таалуқли, оператив хотираси 8 ГБ, қаттиқ дискда 128 ГБ ёки SDD-ташувчида 256 ГБ ни ташкил этади. Янгилик Windows 10 операцион тизимида ишлайдиган OneNote дастури ва Microsoft Edge браузери стилуси бўлмиш Dell Active Pen ни қўллаб-қувватлайди. Планшет-ноутбукда иккита камера мавжуд: 8-мп ли ўртада, 5-мп ли орқа томонда.

Бундан ташқари, Thunderbolt 3нинг икки порти — USB Type-C универсаль порт ва SD-карта ридери бор.
Dell XPS 12 нинг расмий интернет дўконидан уни ноябрь ойидан бошлаб буюртма қилиш мумкин. Full HD экранли модель 999 долларга айланади.
Dell шунингдек, XPS 13ваи XPS 15 каби оммавий моделларни ҳам янгилади. Уларнинг биринчиси Intel нинг олтинчи авлодига мансуб процессори, Intel HD Graphics 520 графикаси, терабайтгача бўлган ўлчамни қабул қила оладиган SSD-ташувчиси, 16 ГБ оператив хотира ва Thunderbolt 3 порти билан жиҳозланди.

Бу модель иккита вариантда: QuadHD+ (3200x1800) тачскринли ва Full HD (1920x1080) экранга эга сенсорсиз чиқарилади. XPS 13 автоном режимда 18 соатгача ишлай олади,деб ваъда бермоқда Dell.
Энг мустаҳкам, 15-дюймли гибрид XPS га 4K-экранни ўрнатиш мумкин. Олтинчи авлодга мансуб Core M чипи, NVIDIA GeForce GTX 960M графикаси 2 ГБ ли GDDR5 хотираси билан бирга, 16 ГБ оператив хотира, 1ТБ ҳажмгача эга қаттиқ диск ёки SSD-ташувчиси унда мужассам. XPS 13 (799 доллардан) ва XPS 15 (999 доллардан) буюртмалар учун тайёр қилиб қўйилган.

Top