17:16 / 10.10.2015
8038

Ҳиндистонда сигир ўлдирилишидан кейин ҳиндуистлар мусулмонларга тегишли дўконларга ўт қўймоқда

Ҳиндистон полицияси мамлакат шимолидаги Уттар-Прадеш штатида сигир гўшти истеъмол қилган мусулмонларга қарши нафрат жинояти амалга оширишда айбланган 21 кишини ҳибсга олди.

Хабар қилинишича, 500 нафарга яқин киши пўлат хивчин ва калтаклар билан қуролланган ҳолда мусулмонларга тегишли дўконларга ҳужум қилишган ва ўт қўйишган. Полиция уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллашга мажбур бўлган.

Қайд этиш керакки, ҳиндуистлар сигирни муқаддас жоенивор сифатида эъзозлашади ҳамда сигирни ўлдиришни гуноҳ деб билишади. Лекин Ҳиндистонда яшовчи мусулмонлар ва христианлар бунгача ҳам сигир гўшти истеъмол қилиб келишаётганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатининг Дадари қишлоғида ҳиндуистлардан иборат гуруҳ қорамол (сигир) ўлимига сабабчи бўлган 50 ёшли мусулмон фуқарони ўлдирганди.

Top