10:15 / 10.10.2015
3809

Мората Люксембургга қарши ўйинда жиддий жароҳат олди

9 октябрь куни Люксембургга қарши Евро-2016 саралаши босқичидаги ўйинда майдонга тушган Испания терма жамаосининг 2 нафар футболчиси биринчи тайм вақтидаёқ жароҳат олиб майдонни тарк этишди.

Аввалига, "Манчестер Сити" етакчиларидан бўлмиш Давид Сильва 10-дақиқада тўпиқ қисмидан жароҳат олиши туфайли, ўз ўрнини Хуан Матага бўшатиб берди.

"Ювентус" ҳужумчиси Мората билан содир бўлган вазият эса бироз нохушроқ кечди. У жароҳатланиб, майдонга йиқилгач, шифокорлар уни замбилга солган ҳолда майдондан олиб чиқиб кетишди ва унинг ўрнига майдонга Пако Алькасер туширилди.

Аввалига унинг оёғи сингани тахми қилинаётганди. Ўйиндан кейинги текширувларда маълум бўлишича, унинг оёғи синмаган.

Ҳозирча Мората қачон сафга қайтиши аниқ эмас.

Top