19:47 / 10.10.2015
5492

Суриялик ҳарбийлар ИШИДнинг 2 нафар террорчи-худкушини йўқ қилди

Сурия армияси ҳарбийлари Суриянинг Хама вилоятида теракт амалга оширмоқчи бўлган 2 нафар террорчи-худкушни йўқ қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги ҳарбий манбага иқтибос келтирган ҳолда маълум қилди.

Манбанинг айтишича, террорчилар Хамага Хомсдан келишаётган бўлган.

“Битта террорчи машинада, иккинчиси маршруткада кетаётган бўлган. Армия бўлинмалари уларга Саломий ҳудудида, Хаманинг жанубий чеккасидаги Муҳаррам Фуканий аҳоли пунктида етиб олишган”, демоқда манба.

Тайёрланаётган теракт ҳақида разведка хабари ва маҳаллий аҳолининг синчковлиги туфайли хабар топишга муваффақ бўлинган. Разведкачиларнинг маълумотларига кўра, террорчилардан бири хорижлик бўлган.

Top