09:18 / 11.10.2015
5894

Афғонистон раҳбари Қундузнинг толибонлар томонидан босиб олинишини тергов қилишга буюрди

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай терговчилар гуруҳига Қундуз шаҳрининг толибонлар томонидан босиб олиниши ва у ердаги шифохонанинг ўққа тутилиши ҳолати бўйича тергов олиб боришни топширди, дея хабар бермоқда Fox News.
Президент маъмуриятининг маълум қилишича, миллий разведканинг собиқ бошлиғи Амрулла Солиҳ гуруҳ раҳбари этиб тайинланди.
Мазкур гуруҳ президент олдида шаҳарнинг уч кун давомида экстремистлар томонидан босиб олиниши ҳамда жавоб ҳужуми вақтида содир бўлган ҳодисалар тафсилотлари тўғрисида ҳисобот беришлари лозим.
Бундан аввалроқ эса Пентагон Қундуз шаҳридаги шифохона ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.
“Чегарасиз шифокорлар” халқаро ташкилотининг шифохонасига берилган авиазарбалар натижасида MSFнинг 12 ходими ва 10 бемор ҳаётдан кўз юмган эди.

Top