09:03 / 11.10.2015
3956

Андорра терма жамоаси Европа чемпионатлари саралаш босқичларида 9 та ўйинда 4 та тўп киритиб, шахсий рекордини ўрнатди

Футбол бўйича Андорра терма жамоаси Евро-2016 саралаш босқичида ўз майдонида Бельгия билан учрашувда (1:4) Ильдефонс Лима Соланинг голи эвазига Европа чемпионатлари саралаш босқичларида урган тўплари миқдори бўйича шахсий рекордини ўрнатди. 

Жорий саралаш босқичида Андорра рақиблар дарвозасига 4 тўп киритди ва ўз дарвозасидан 34 та тўп ўтказиб юборди. 2000 йилги Европа чемпионати саралаш босқичида жамоа учта тўп киритишга муваффақ бўлган эди.

Жамоа бу рекордини 13 октябрда саралаш босқичининг сўнгги турида Уэльсга қарши учрашувда тўп киритиб, янада яхшилаб олиши мумкин.

Top