10:53 / 11.10.2015
4158

Беларусда президентлик сайловлари бошланди

Беларусдаги сайлов участкаларида президентлик сайлови бошланди, деб маълум қилмоқда РИА «Новости».
Президентлик сайловларида тўрт номзод қатнашмоқда. Улар мамлакатнинг ҳозирги президенти Александр Лукашенко, Либерал-демократик партияси раҳбари Сергей Гайдукевич, Беларусь ватанпарварлик партияси вакили Николай Улахович ва “Ҳақиқатни сўзла” кампаниясидан номзод Татьяна Короткевичлардир.
8 октябрдаги маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 11 фоизи муддатдан олдин овоз бериб бўлишган.

Top