07:55 / 11.10.2015
4461

Бельгия ва Уэльс терма жамоалари Евро-2016 финал босқичига йўлланма олди

2016 йилги Европа чемпионати саралаш босқичининг 9-турида В гуруҳида Уэльс миллий терма жамоаси Босния ва Герцеговинага меҳмонда 2:0 ҳисобида ютқазди. Боснияликлар Милан Журич ва Ведад Ибишевичлар ўз ҳисобларига биттадан тўп ёзиб қўйишди.

Евро-2016. Саралаш босқичи. В гуруҳи. 9- тур

Босния ва Герцеговина — Уэльс — 2:0

Голлар: Журич, 71 (1:0); Ибишевич, 90 (2:0).

Шу гуруҳнинг яна икки вакили Бельгия ва Андорра ўртасидаги учрашув 1:4 ҳисобида меҳмонда ўйнаган бельгияликлар фойдасига якунланди. Бельгияликлар сафида голларни Ража Найнгголан, Кевин де Брейне, Эден Азар ва Лоран Депуатр киритди.

Андорра — Бельгия — 1:4

Голлар: Найнгголан, 19 (0:1); Де Брейне, 42 (0:2); Лима Сола, 51 (1:2, пен); Азар, 56 (1:3, пен); Депуатр, 64 (1:4).

Амалга оширилмаган пенальти: Азар, 78 (Бельгия).

В гуруҳдан ўз мағлубиятига қарамасдан Уэльс ва Бельгия терма жамоаси саралаш босқичи тугашига яна бир тур қолганда муддатидан аввал Евро-2016 финал босқичига йўлланма олди. Уэльс жамоаси бундай катта мусобақада 1958 йилдан бери биринчи марта иштирок этади.

Шу гуруҳдан ўрин олган Исроил-Кипр учрашувида исроилликлар ўз майдонларида 1:2 ҳисобида мағлуб бўлдилар.

Исроил – Кипр 1:2

Голлар: Жуниор, 58 (0:1); Битон, 76 (1:1);  Деметриу, 80 (1:2)

Top