08:46 / 11.10.2015
3818

Исроилликлар билан тўқнашувларда бир кунда 9 фаластинлик ҳалок бўлди

10 октябрда Ғазо секторида исроилликлар билан бир қатор тўқнашувларда 9 фаластинлик ҳалок бўлди, деб ёзмоқда Haaretz нашри. Иккала томондан 16 киши жароҳат олди.

Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар ўсмир бор. Улар Ғазо сектори билан чегарада норозилик намойишида полиция томонидан ўлдирилдилар.

Қайд этилишича, полиция араб деб ўйлаб, яҳудийни пичоқлаган исроиллик ўсмирларни қидирмоқда. 

9 октябрда Исроил Қуролли кучлари билан тўқнашувларда 97 нафар фаластинлик ҳалок бўлган ва 60 дан кўпроғи яраланган. Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги тўқнашувларда эса бир фаластинлик ҳалок бўлган ва 400 дан кўпроғи яраланган. Шунингдек, бир неча нафар исроиллик ҳам жароҳат олган. 

Top