09:36 / 11.10.2015
4047

Хитойда жосуслик қилишда гумон қилинган японияликлар сони 4 нафарга етди

2015 йил июнь ойида Шанхай шаҳрида япониялик аёл қўлга олингани эндигина ошкор бўлганидан сўнг Хитойда жосусликда айбланиб ҳибсда сақланаётган Япония фуқаролари сони тўрт нафарга етди, дея хабар берди Киодо агентлиги.
Япон ҳукуматидаги ахборот манбаси сўзларига асосланган агентликнинг маълум қилишича, ёзда қўлга олинган аёлнинг ёши 50да бўлиб, Токионинг Синдзюку туманидаги мактабларнинг бирида япон тилидан дарс берган. У сўнгги вақтлардан тез-тез Хитойга сафар қилган.
Аввалроқ эса Хитойда яна уч киши маълумотларни ноқонуний йиғиш билан шуғулланганликда айбланиб қўлга олингани ошкор бўлган эди. Япон ОАВ маълумотларига кўра, май ойида Чжэцзян провинциясидаги ҳарбий объект яқинида ҳибсга олинган эркак киши ҳамон Хитой махсус хизматлари томонидан ушлаб турилибди. Шунингдек, яна икки япон фуқароси Хитой-Шимолий Корея чегарасида худди шу айб билан қўлга олинган эди.
Бироқ Хитой ҳукумати фақат икки японнинг ҳибсда сақланаётганини маълум қилди. Япония Ташқи ишлар вазирлиги эса қўлга олинганлар тўғрисида маълумотлар тўплашни бошлади. 

Top