23:34 / 12.10.2015
6300

Бокс бўйича ЖЧ: Баҳодир Жалолов ярим финалда ютқазди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бугун ўтказилган ярим финал баҳсларида иштирок этган Ўзбекистон терма жамоасининг учинчи вакили ҳам мағлубиятга учради.

+91 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 21 ёшли Баҳодир Жалолов қозоғистонлик 26 ёшли Иван Дичкога қарши рингга кўтарилди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Қайд этиш керакки, Жалоловнинг рақиби тажрибали боксчи ҳисобланиб, у 2014 йилги Осиё ўйинлари чемпиони ва Лондон Олимпиадаси бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Жалолов Осиё чемпионатининг чорак финал баҳсида ҳам шу боксчига имкониятни бой бериб қўйган эди

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов ЖЧнинг бронза медалига эга бўлди. Энди у олимпиада йўлланмаси учун яна бир жанг ўтказади.

Top