21:12 / 12.10.2015
4335

Бўстонлиқда МХХ чегара қўшинларининг хизматчиларига замонавий уй-жой берилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари оиласига мўлжалланган 10 хонадондан иборат якка тартибдаги замонавий уй-жой фойдаланишга топширилди.

“Ҳарбийлар шаҳарчаси” тумандаги Қорабулоқ қишлоғида “Сам – сайқал” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилган. Шаҳарчада болалар учун замонавий ўйин майдончаси ҳам қурилган, деб ёзилади ЎзА хабарида.

Top