18:17 / 12.10.2015
5988

Дунёдаги энг кекса от вафот этди

Дунёдаги энг кекса Орхидея лақабли от 50 ёшида вафот этди. The Mirror нашрининг хабар беришича, у Буюк Британиянинг Эссекс шаҳридаги Remus Horse қўриқхонасида истиқомат қилиб келган.
Қўриқхона директорининг таъкидлашича, Орхидея бу ерда яхши яшаган. У Гиннесс лақабли айғир билан дўстлашган.
2015 йил январида Орхидеянинг туғилган куни муносабати билан кўплаб табрикномалар юборилган.
Орхидея 2014 йил январида қўриқхонага оғир аҳволда олиб келинган. Бу ерда даволаниш курсидан ўтиб, тўлақонли ҳаётга қайтган эди.
Remus Horse қўриқхонасида илгари яшаган энг кекса от 51 ёшли Шейн бўлган эди. У 2014 йил сентябрида вафот этди.

Top