10:36 / 12.10.2015
4023

Гулруҳбегим Тоҳиржонова Осиёнинг мутлақ чемпиони бўлди

11 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунланди.

Қизлар ўртасидаги қитъа чемпионатида ҳамюртимиз ФИДЕ устаси Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2188) олтин медални қўлга киритди.

Кумуш медал ҳиндистонлик Ивана Мария Фуртадо (2259)га насиб этди. Иккала шахматчи ҳам 7,5тадан очко жамғаришди.

Лекин қўшимча кўрсаткичларга кўра вакиламиз ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Шу тариқа, Тоҳиржанова стандарт, рапид ва блиц йўналишларида 3та олтин медал билан мутлоқ Осиё чемпионига айланди.

Top