20:55 / 12.10.2015
4157

Ўзбекистонлик 8 нафар дзюдочи Осиё чемпионатида совриндор бўлди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо кураши бўйича кадетлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда.

Қитъанинг 22 давлати вакиллари иштирокида ўтказилаётган мусобақада кадетлар ўртасиги беллашувлар ниҳоясига етди.

Мазкур мусобақада муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон вакиллари 3та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза медалига сазовор бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига олтин медалларни Шерзод Содиқов (-73 кг), Шерхон Тўрабоев (-81 кг) ва Санобар Султонова (-52 кг) келтиришган бўлса, Ғолибжон Сулаймонов (-66 кг) кумуш, Оловуддин Жўрақобилов (-90 кг), Гулнур Муратбаева (-44 кг), Нодира Йўлдошева (-70 кг) ва Дилноза Камолова (+70 кг) бронза медали билан тақдирланишди.

11 октябрь куни ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионати старт олди. Биринчи кунги беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Артем Штурбабин (-60 кг) ва Маҳлиё Маннопова (-57 кг) кумуш медаль совриндори бўлди.

Мусобақалар давом этмоқда.

Top