11:42 / 12.10.2015
10898

Порошенко Донбассни қандай қилиб қайтаришини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Донбассни қайтариб олиш масаласида баёнот берди. У минтақада тинчлик ўрнатилишини фақат Украина мудофаасининг ишончлилиги таъминлаб бера олишини таъкидлади.

“Биз душманни чегара чиқиздан қуролларни олиб кетишга мажбур қила олдик... Биз ўз техникамизни махсус, яхши ишланган режага мувофиқ силжитмоқдамиз. Бу режа, агарда россияликлар ва уларнинг ёлланма кучлари тинчликни бузса, техника ва қўшинларни дарҳол позицияларга қайтариш имкониятини беради”, - маълум қилди у.

“Қўшинларимиз агрессорга ҳар дақиқада қаршилик кўрсатишга тайёр”, - қўшимча қилди Порошенко.

Top