19:21 / 12.10.2015
4741

Порошенко: Украина армияси ўз мамлакатини ҳимоя қила олишини кўрсатди

Украина президенти Пётр Порошенко Украина ҳимоячиси куни билан ҳарбий қисмлар командирларини табриклар экан, миллий армия ўз мамлакатини ҳимоя қила олишини намойиш этиб бера олганини алоҳида таъкидлади.

“Биз бутун дунёга Украина армияси давлатини ҳимоя қила олишини кўрсатдик. Умуман олганда, биз миллий хавфсизлик ва мудофаа тизимини тўғри қурмоқдамиз, унда янги формациядаги командирга, қаҳрамон командирга, ватанпарвар командирга, профессионал командирга алоҳида ўрин бермоқдамиз”, - унинг сўзларини келтиради УНИАН агентлиги.

Шу билан бирга, Порошенко ушбу байрам Украинанинг ҳақиқий қаҳрамонлари, аксилтеррор операцияси ва ҳарбий тўқнашувчилар иштирокчиларига бағишланишини таъкидлади.

Top