15:06 / 12.10.2015
3287

Таиланд армиясини миллатга таҳдид туғдиришда айблаган собиқ бош вазир ҳибсга олинади

Таиланд ҳукумати хорижда яширинишга улгурган собиқ бош вазир Таксин Чинаватни ҳибсга олиш тўғрисида ордер чиқарди, дея хабар бермоқда Bangkok Post.

Чинаватга нисбатан айблов у Таиланд қироллик армияси тўғрисида уйдирма тарқатганидан сўнг чиқарилди. Қайд этилишича, Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида Чинават мамлакат қуролли кучлари тўғрисида сўзлар экан, армияни миллат учун хавф туғдирувчи “қўрқинчли жой” деб атаган.

Бундан аввалроқ эса Таксин Чинават амнистия шарофати билан Таиландга қайтиши мумкинлиги тўғрисида хабар қилинган эди.

Top