11:52 / 12.10.2015
3736

The Guardian: Платини Йозеф Блаттердан 2 миллион швейцария франки олган

ФИФА вице-президенти ва УЕФА президенти Мишель Платини оғзаки келишув асосида ФИФА президенти Йозеф Блаттердан 2 миллион швейцария франки миқдорида маблағ олган. Мазкур ўтказмани амалга ошириш жараёнида Платини ва Блаттер ўртасида ёзма келишув имзоланмаган, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.

Манбанинг ёзишича, Платини ва Блаттер сўроқ давомида мазкур маблағ оғзаки келишув асосида ўтказилганини тан олишган.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА ахлоқ қўмитаси Блаттер ва Платини гўёки 1999 йил июнь ойидан 2002 йилгача даврда ишлари учун 2011 йилнинг февралида амалга оширилган ноқонуний пул ўтказмалари учун 90 кунга футболдан четлатилишганди.

Швейцария қонунчилигига кўра, ходим шартномада кўрсатилган маблағни беш йил ичида олиши керак бўлади.

Top