18:15 / 13.10.2015
3893

Америкалик жуфтлик Чикагодаги югуриш марафони давомида турмуш қуришди

Америкалик аёл Стефани Рейнхарт шаҳар кенгаши биносида турмуш қуришни истаганди. Унинг эри Марк Йокель эса оиласи ва дўстлари билан улкан тадбир орқали ўз тўйини ўтказишни хоҳлаганди. Натижада жуфтлик Чикагодаги марафон вақтида ўз тўйларини ўтказишга қарор қилишди. Бу ҳақда Chicago Tribune нашри хабар тарқатмоқда.

«Мен ўзимнинг аниқ ва кичик тадбирчамни ўтказдим. Марк эса 40 минг кишилик меҳмони орқали ниятига эришди», – дея таъкидлади Рейнхарт.

Келин ва куёв ўзларининг бир умрга бирга бўлиши ҳақидаги қасамёдларини 8 миль масофага бир неча қадам қолганда ижро этишди.

Тантанали маросим тахминан 4 дақиқача давом этди.

«Биз тантананинг қисқа бўлишини истагандик. Чунки биз бундан кейин бир неча фотоларга тушишимиз ва ундан кейин яна 18 миль масофага югуришимиз лозимлигини билардик», —дея тушунтириш бериб ўтди Рейнхарт.

Бўлажак эр-хотинлар 2013 йилнинг ёзида Chicago Area Runners Association томонидан ташкил қилинган «Тўй» пойгасида танишишганди.

Top