18:21 / 13.10.2015
3322

Жонни Депп “Оскар” олишни истамаслигини маълум қилди

Америкалик актёр Жонни Депп “Оскар” олишни истамаслигини маълум қилди. Лондон кинофестивалида “Қора месса” драмаси намойишига бағишланган матбуот анжуманида актёр одамлар олдига чиқиш ва нутқ сўзлашни ёқтирмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
“Оскар” ғояси сен ким биландир рақобатлашишингни англатади, мен эса ҳеч ким билан рақобатга киришмайман. Мен шунчаки ўз ишларим билан шуғулланаман, нимани истасам, шуни қиламан”, — ойдинлик киритди актёр.
Мутахассислар Депп бош ролни ижро этган “Қора месса” фильмини Америка киномукофотида энг муносиб номзодлардан бири деб аташди.
Депп бир эмас, уч маротаба “Оскар” мукофотини олиш учун номзодини илгари суриб, бирор мартасида ҳам уни қўлга кирита олмаган.

Top