16:23 / 13.10.2015
3339

"Ўзбекэнерго" томонидан истеъмолчиларга 35,1 млрд кВт/соат ҳажмда электр энергияси етказиб берилди

“Ўзбeкэнeрго” АЖ 2015 йилнинг 9 ойлик якунларини эълон қилди.

Унга кўра, 2015 йилнинг 9 ойи ичида товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми соҳа бўйича 100,2 фоизни ташкил қилди. Истеъмолчиларга 35,1 млрд. кВт•соат ҳажмда электр энергияси етказиб берилди ҳамда иссиқлик энергияси 5,8 млн. Гкал ҳажмда узатилди.

“2015 йилга Ўзбекистон Республикасининг Инвестициявий дастури тўғрисида”ги қарорга мувофиқ “Ўзбекэнерго” АЖ томонидан 26та йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, шулардан жорий йилда 8та объектларни ишга тушириш кўзда тутилмоқда.

Жумладан, Толимаржон ИЭСини иккита ҳар бири 450 МВт қувватига эга бўлган, Тошкент ИЭСда қуввати 370 МВт, Ангрен ИЭСда куллик даражаси юқори бўлган кўмир ёқиш учун мўлжалланган 130-150 МВт қувватли энергоблокни қуриш, Тахиатош ИЭСда 230-280 МВт қувватли иккита буғ-газ қурилмасини қуриш ҳамда иккинчи 450 МВт қувватли буғ-газ қурилмасини қуриш билан Навоий ИЭСни кенгайтириш бўйича лойиҳа ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекэнерго” АЖ корхоналари томонидан ўтган давр ичида юридик истеъмолчиларига 244,9 минг ортиқ уч фазали ва 150,0 минг бир фазали электрон ҳисоб асбоблари, маиший истеъмолчиларига 20,2 минг уч фазали ва 3649,3 минг бир фазали электрон ҳисоб асбоблари ўрнатилди.

Top