16:13 / 13.10.2015
4799

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари "Гистология атласи" электрон дарслигини ишлаб чиқишди

Электрон дарслик талабалар "Гистология, эмбриология ва цитология" фанини мустақил ўрганиши учун мўлжалланган.

Ушбу дарслик тиббиёт олий ўқув муассасаларида асосий дарслик сифатида тавсия этилади, деб хабар қилади ima.uz.

Атлас кўринишида яратилган дарслик 19 бўлимдан иборат бўлиб, унда назарий материал рангли тасвирлар ёрдамида изоҳланади.

Муллифлар - Ш.Р.Абзалова, Г.А.Юсупалиева, О.У.Муротов, Б.Э.Юлдашев ва Б.А.Теребаевга мазкур электрон дарслик учун № ДГУ 03297 рақамли гувоҳнома берилди.

Top