16:26 / 14.10.2015
3070

Apple патент қоидаларини бузгани учун 862 млн долларлик жаримага тортилиши мумкин

Apple корпарацияси Мэдисондаги Висконсин университети патентидан ноқонуний фойдаланишда айбдор деб топилди, дея хабар берди Reuters.

Суд қарорига биноан, Apple ўзининг A7, A8 ва A8X чипларида процессорлар самарадорлигини ошириш бўйича университет технологиясидан фойдаланган. Улар iPhone 5s, 6, 6 Plus ва iPad`нинг бир қатор моделларида қўлланилган. Суд мазкур технология Висконсин битирувчиларининг тадқиқот жамғармаси (WARF) томонидан 1998 йилдаёқ патентланганини тан олди.

2015 йил сентябрда WARF вакиллари Apple`га нисбатан яна бир айблов аризасини тақдим этган бўлиб, улар iPhone 6S, 6S Plus, ва iPad Pro`да қўлланилган A9 ва A9X чипларида ўзларининг технологияларидан фойдаланилганини маълум қилишган.
Судя Уильям Конлининг сўзларига кўра, компенсация миқдори ҳозирча аниқлаштирилмаган, бироқ якуний жарима 862,4 млн долларга қадар етиши мумкин.

Top