21:20 / 14.10.2015
6664

Британиялик 81 см. бўйли қиз ўзидан икки баравар баланд йигитга турмушга чиқди

Британиянинг Хинкли шаҳрида яшовчи, бўйи 81 см. ли қиз 185 см. бўйга эга йигитга турмушга чиқди, деб ёзмоқда The Daily Mail.

Остеогенез касаллиги билан азият чекувчи Аманда Файф ва унинг турмуш ўртоғи Стивен 2009 йилдан бери бирга яшашади. Улар муносабатларини расмийлаштиришга қарор қилишган. Тўйдан анча олдин улар фарзандлик бўлишди, унинг ёши олтида.
Аманданинг айтишича, у Стивенни топгунига қадар якка ўзи истоқмат қилган.
Ёш куёвнинг эътироф этишича, у қизни кўрган заҳоти ёқтириб қолган, у билан турмуш қуриб, бахтли яшаб кетишига ишонган.

Top