07:44 / 14.10.2015
3418

Душанбе яқинида нефть базасида юз берган портлаш туфайли 4 киши ҳалок бўлди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри яқинида жойлашган нефть базасида портлаш юз бериши оқибатида 4 киши ҳалок бўлган.

"13 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00да, Москва вақти билан соат 16:00да Рўдакий туманидаги Арбобохун қишлоғида жойлашган нефть базасида портлаш юз берди. Портлашга хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган", дейилади Тожикистон ИИВ хабарида.

Ушбу ҳодиса туфайли воқеа жойидаги 4 киши ҳалок бўлган ва бир қанча ишчилар жароҳатланиб, шифохоналарга етказилган.

Бу база «Газпром нефть — Таджикистан» томонидан ижарага олингани айтилган.

Top