09:18 / 14.10.2015
15192

Расмий Тошкент яна бир марта Тожикистон ва Қирғизистонда йирик ГЭС қурилишига қарши чиқди

Ўзбекистон Миланда яна бир марта Тожикистон (Роғун ГЭС) ва Қирғизистон (Қамбарота ГЭС)да улкан тўғонлар қурилишига қарши чиқди. Бу ҳақда 12news.uz интернет нашри хабар қилди.

“Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан умумқабул қилинган халқаро меъёрлар асосида, ҳудуддаги барча давлатлар манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда оқилона ва одилона фойдаланиш масалалари долзарблигича қолмоқда”, - деди Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Абдусаматов ўзининг Италиянинг Милан шаҳрида бўлиб ўтган Атроф муҳит ва сув ресурслари бўйича юқори даражадаги “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” бешинчи конференциясидаги чиқиши чоғида.

“Дарёнинг юқори қисмларида бунёд этилиши режалаштирилган ҳар қандай йирик гидротехник иншоотлар БМТ раҳнамолигидаги мустақил халқаро экспертиза кўригидан мажбурий равишда ўтказилиши ва Амударё ҳамда Сирдарёнинг қуйи қисмларидаги давлатлар билан келишилиши лозим”, - қайд этди Абдусаматов.

Top