06:59 / 14.10.2015
3650

Сергей Лавров: Россия ва АҚШ умумий душман олдида бирлаша олиши тарихдан маълумдир

Россия ва АҚШ ўзаро мафкуравий зиддият мавжуд бўлганига қарамасдан, фашизмга қарши бирлаша олган экан, террорчиликка қарши курашда ҳам ўз саъй-ҳаракатларини бирлаштира олиши мумкин. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров НТВ телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

“Бу ҳақда Россия президенти БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида ҳам айтиб ўтди. Моҳиятан, у бу ўхшашликни совет иттифоқи Ғарб нуқтаи назаридан ёвузлик ҳисобланган, антигитлер коалицияси яратилган давр билан келтириб ўтди. Бироқ фашизм, ўзининг янги тартиби билан Гитлер пайдо бўлганда, унда коммунизм ва капитализм, социалистик хўжалик ва бозор иқтисодиёти ўртасидаги мафкуравий қарама-қаршиликлар ҳақида гапиришга умуман ўрин йўқ эди”, деб таъкидламоқда Лавров.

Лавров бугун Иккинчи жаҳон уруши давридан фарқли, турли тизимлар ўртасида мафкуравий қарама-қаршиликлар йўқ, деб айтди. “Ўшанда иккита бир-бирига қарама-қарши турган тизимлар ҳаёт учун хавф таҳдид қилаётганини тушуниб, умумий, жуда бераҳм душман олдида бирлаша олган бўлсалар, унда ҳозир кўплаб масалалар бўйича бизнинг барча ўзаро саъй-ҳаракатларимиз тажрибаси, “совуқ уруш” тажрибаси асосида тўғри хулосалар чиқариб ва у ёки бу масалалар, улар иккинчи ўриндаги масалалардир, бўйича келишмовчиликлар бўлишига қарамасдан шундай коалиция ярата олиши мумкин бўларди”, деб қўшимча қилди Лавров.  

Top