15:50 / 14.10.2015
5527

Хитойлик стюардессалар авиакомпания ходимлари ўртасидаги ғайриоддий маросимдан шикоят қилишмоқда

Хитойнинг Kunming Airlines авиакомпанияси интернетда борт кузатувчиларидан бирининг самалётда юқори қисмдаги қўл юклари учун мўлжалланган жойда ётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлганидан сўнг можаролар қуршовида қолиб кетди.

Фотосуратга билдирилган изоҳларда қайд этилишича, компания ходимлари ўртасида янги ишга кирган стюардессалар 30-50 соатгача шундай ҳолда ётиш анъанаси мавжуд. Бу одат компания ходимлари орасида бир неча йиллардан буён мавжуд.
Хитой марказий телекомпанияси (CCTV)нинг маълум қилишича, кўплаб стюардессалар мазкур маросимда қатнашишни истамаган, бироқ меҳнат жамоасининг тажрибали аъзолари ўзларининг доирасига қўшмай қўйишларидан чўчиб, бу ишни амалга оширишган.

Айрим ходималар шу муносабат билан компания раҳбариятига шикоят қилган, аммо CCTVнинг қайд этишича, маъмурият томонидан ҳеч қандай чора қўлланилмаган. Компаниянинг изоҳ беришича, бу одат иш вақтида амалга оширилмаган ва парвозлар хавфсизлигига ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатмайди.

Top