19:42 / 15.10.2015
6868

KUN.UZ дайжести: 15 октябрь, Ўзбекистон хабарлари

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга юртимизга оид бўлган, 15 октябрь куни рўй берган энг асосий янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов Қозоғистонга жўнаб кетди>>

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун 15 октябрь куни Қозоғистонга жўнаб кетди.

МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишида 22та масала кўриб чиқилади>>

15 октябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси Қатардаги бокс бўйича ЖЧни олтин медалсиз якунлади>>

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида финалга чиққан ўзбекистонлик спортчилар ўз иштирокларини якунлашди.

Мобиль алоқа операторларига алоқани яхшилаш вазифаси топширилди>>

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистондаги айрим мобиль алоқа операторлари ишида камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар тарқатди.

19 октябрь куни Ўзбекистонда музлаш кузатилиши мумкин>>

Ўзгидромет хабарига кўра, 19 октябрь куни кечаси Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати 0-2 даражагача тушиб, кўп ҳудудларда музлаш юз беради.

Бундесвер Термизни тарк этмоқда>>

Германия мудофаа вазирлиги 2015 йил охирига қадар Термиз шаҳри аэропортидаги таянч пунктини ёпади. Deutsche Welle нашрининг ёзишича, бу мақсадда шаҳарга 40 нафар ҳарбий хизматчи йўлланган.

Туркманистон чегарачилари ва божхоначилари тамагирликда айбланди>>

Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида турувчи айрим чегарачилар ва божхоначилар чегарадан ўтаётган одамлардан пул тама қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда журналист Ғайрат Давлетов материал эълон қилди.

Lotte Устюрт ГКК қурилиши якунланганини маълум қилди>>

Жанубий Кореянинг Lotte Chemical компанияси Устрюртдаги Сургил кони устидаги газ-кимё комбинати қурилиши якунланганлигини маълум қилди.

Ўзбекистонда 100та янги текстиль корхонаси ташкил этилади>>

Яқин 5 йил ичида Ўзбекистонда хорижий инвесторлар иштирокида текстиль саноати йўналишида 100та янги қўшма корхона ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркаси чоғида айтиб ўтди.

Ўзбекистон енгил саноат ривожига 900 млн доллар йўналтиради>>

2019 йил охирига қадар Ўзбекистон текстиль саноати йўналишида умумий қиймати 918 млн доллар бўлган 77 лойиҳани амалга оширади. Бу ҳақда “Ўзбекенгилсаноат” вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Шавкат Мирзиёев: бу йил терилган пахтанинг 98 фоизи олий ва биринчи навли>>

Ўзбекистонда бу йил терилган пахтанинг 98 фоиз — олий ва биринчи навли, деди ўз нутқида Республика бош вазири Шавкат Мирзиёев, XI Халқаро ўзбек пахта ва текстил ярмаркасида.

Ўзбекистонда 2030 йилгача энергия қуввати учдан бир қисмга оширилади>>

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар миллий энерготизим қуввати қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига 28 фоиз ёки 3,443 ГВтга ўсиб, 15,8 ГВтга қадар ортади. Бу ҳақда 15 октябрда эълон қилинган “Миллий иқтисодиётнинг паст-углеродли ривожланишга ўтишда Ўзбекистонга кўмаклашиш” лойиҳасида сўз боради.

2017 йилда биринчи ўзбек-корейс текстиль технопарки очилади>>

Тошкентда ўқув-тадқиқот текстиль технопаркини ташкил этиш ишлари бошланди, дея хабар қилди Sputnik агентлиги “Ўзбекенгилсаноат” вакилининг XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида берган маълумотига асосланган ҳолда.

Эксперт: МДҲ саммитида келажак муҳокама қилинади>>

Сиёсий эксперт Иннокентий Адясов Остонада бўлиб ўтиши кутилаётган МДҲга аъзо давлатлар етакчиларининг саммитига муносабат билдирди.

Ўзбекистонда йилига 1 миллион тоннага яқин пахта толаси ишлаб чиқарилмоқда>>

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Ибрагим Эргашев XI Халқаро ўзбек пахта ва текстиль ярмаркасида маълум қилди.

Top