07:35 / 15.10.2015
3433

Путин Медведевни “Ватан олдидаги хизматлари учун” I даражали ордени билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин мамлакат бош вазири Дмитрий Медведевни “Ватан олдидаги хизматлари учун” I даражали ордени билан тақдирлади. Бу ҳақдаги буйруқ ҳуқуқий информациялар порталида эълон қилинган.

Маълум бўлишича, орден Россия Федерациясининг ижтимоий-иқтисолий тараққиётига қўшган ҳиссаси учун берилади.

“Россия Федерацияси ижтимоий-иқтисодий тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси учун ҳукумат вакили Медеведов Дмитрий Анатольевич “Ватан олдидаги хизматлари учун” I даражали ордени билан тақдирлансин”, — дейилади буйруқда.

Top