18:11 / 15.10.2015
5513

Россия самолётлари ИШИД қўмондонлик пункти, фугаслар цехи ва артбатареяни йўқ қилди

Россия ҳарбийлари бир кун давомида Суриядаги амалга оширилган ишлар юзасидан анъанавий равишда ҳисобот беришди.
Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенковнинг матбуот анжумани чоғида таъкидлаб ўтишича, авиазарбалар натижасида ИШИД қўмондонлик пункти, фугаслар цехи ва артиллерия батареяси йўқ қилинган.

Бу ишлар Ҳалаб вилоятининг Қусайр ал-Вард аҳолижойида амалга оширилган.
“Қоидаларга мувофиқ ташкил этилган артиллериянинг мавжудлиги ИШИД таркибида ҳарбий тайёргарликка эга профессионаллигининг борлигидан далолат беради”, - деди Конашенков.

Top