13:46 / 15.10.2015
5809

Туркманистон чегарачилари ва божхоначилари тамагирликда айбланди

Туркманистон ва Ўзбекистон чегарасида турувчи айрим чегарачилар ва божхоначилар чегарадан ўтаётган одамлардан пул тама қилиши ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда журналист Ғайрат Давлетов материал эълон қилди.

Айтилишича, туркманистонлик ҳарбийлар чегарадан ўтаётганларга нисбатан беҳурмат муносабатда бўлиб, асоссиз текширувлар уюштиради ва турли йўллар билан бирор тўлов ундиришга ҳаракат қилади. Бундан ташқари, туркманистонлик чегарачилари кўпинча тўловни маҳсулот ёки сигарет билан ундиришга ҳаракат қилади.

Давлетовнинг ёзишича, охирги пайтларда улар одамлардан Ўзбекистон SIM-карталарини сўрай бошлаган.
Мисол тариқасида катта лейтенантлар Р. Хамиев ва Д. Аққиевлар Қарши магистрал канали эксплуатацияси бошқармаси ишчиларидан хизмат юзасидан чегарани кесиб ўтиши эвазига ҳар сафар бир қутидан сигарет сўраши келтирилди.

Top