15:30 / 16.10.2015
7536

Интернетда Қирғизистондаги изолятордан қочган террорчини йўқ қилиш операцияси тасвирланган видео тарқалди

Интернетда дрон орқали тасвирга олинган Қирғизистондаги изолятордан қочган террорчини йўқ қилиш учун ўтказилган махсус амалиёт видеоси пайдо бўлди.

Бугун, 16 октябрь куни Бишкек шаҳри шимолидаги “Дўрдой-7” ва "Энасой" даҳаларидаги қурилиш майдонларида Қирғизистон полицияси тергов изоляторидан қочиб кетган террорчиоарни йўқ қилиш операциясини ўтказди. Улардан бири амалиёт чоғида ўлдирилган. Иккинчиси Азамат Мусуралиев яширинишга муваффақ бўлган.

Қодиралиев Қирғизистонда фаолияти ман қилинган “Жайш ул-Маҳдий” ташкилотининг аъзоси эди.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 12 октябрь куни Қуйи Норус Чуй вилояти ҳудудида тўққиз нафар жиноятчилар қочишга уринган, олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида уларнинг беш нафари қўлга олинганди.

15 октябрь куни Қирғизистон миллий хавфсизлик хизмати мамлакат ҳудудида қидирилаётган жиноятчиларни топишда ёрдам берганларга 300 минг сом миқдорида мукофот пули белгилагани хабар қилинганди.

Top