23:08 / 16.10.2015
6677

KUN.UZ дайжести: 16 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 16 октябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

“Вазир бўлсам, сени отиб ташлайман”: Николай Лукашенко ҳақида нима биламиз?>>

2015 йилнинг 11 октябрь куни Беларусда навбатдаги президент сайловлари бўлиб ўтди. Александр Лукашенко яна президент этиб сайланди. У мазкур лавозимга 1994 йилда илк маротоба келган.

АҚШда ўзини МРБ ходими деб таништириб юрган эркак қўлга олинди>>

Федерал ҳукумат 62 ёшли Уэйн Симмонсни ҳибсга олди. Huffington Post нашрининг ёзишича, у ўзини эксперт ва Марказий разведка бюросининг собиқ ходими сифатида таништириб юрган.

Бэйлнинг агенти Роналдуни «энг яхши ич кийим сотувчиси» деб атаганини инкор этди>>

"Реал" клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнетт мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида матбуотда ёзилаётган гапларни инкор этди.

Сирғали автомобиль бозоридаги Спарк ва Матиз нархлари ўрганилди>>

Тошкентдаги Сирғали автомобиль бозорида 29 минг км масофа босган Chevrolet Spark (2013 й) машинаси 7200 долларга сотилмоқда.

Собиқ иттифоқ IBM босма машинкалари орқали АҚШ дипломатлари ортидан кузатган>>

“Совуқ уруш” замонларида Собиқ иттифоқнинг махсус хизматлари АҚШлик дипломатлар ортидан IBM Selectric босма машинкаларида терилган матн ҳақида маълумот йиғувчи, оддий кўзга кўринмайдиган “жучок” орқали кузатганлар. Бу қурилма, эҳтимол, тарихдаги биринчи кейлоггер (компьютер клавиатурасида киритилаётган ахборотни кузатувчи дастур, қурилма) сифатида эътироф этилмоқда. Бу ҳақда Ars Technica нашри хабар бермоқда.

Америкалик дипломатлар пахта теримларида ўзларини ўзбекистонлик деб таништиришди>>

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари Қашқадарё вилоятидаги пахта далаларига йўл олиб, у ерда ўзларини Ўзбекистон ТИВ ходимлари ва ОАВ вакиллари деб таништиришди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотда хабар қилинмоқда.

Қирғизистонлик “йиғлаётган шаҳид”нинг қариндошлари фарзандларининг яхши инсон бўлганини таъкидлашди>>

“Йиғлаётган шаҳид”нинг қўпорувчиликни амалга оширишга йўл олаётгани қайд қилинган видеолавҳа бутун дунёни ларзага солди. Қирғизистоннинг кичик бир шаҳрида эса видеони кўрганлар унинг “қаҳрамон”ига қўшилиб йиғлашди – марҳум террорчи уларнинг жигари бўлиб чиқди.

Фаластинликлар Юсуф пайғамбарга тегишли дея ҳисобланувчи қабрни ёқиб юборишди>>

Исроилнинг Haaretz агентлиги 16 октябрь кунига ўтар кечаси фаластинликлар Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғида жойлашган Наблус шаҳри яқинидаги Юсуф пайғамбарга тегишли дея ҳисобланувчи қабрни Молотов коктейли ёрдамида ёқиб юборди, дея хабар тарқатди.

13 ёшли қиз Қозоғистондаги энг ёш онага айланди>>

Ҳар йили Қозоғистонда 3 минг нафарга яқин вояга етмаган қизлар турмуш қуради. 2015 йил биринчи яримйиллигида шифокорлар қарийб 2,5 минг ҳолатда 18 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлигини қайд этишди, уларнинг энг ёши 13га кирган.

Су-30 қирувчилари ИШИДнинг Ироқдаги позицияларига зарба бера бошладилар>>

Россия Ироққа етказиб берган Су-30 қирувчилари ИШИДнинг ушбу мамлакатдаги позицияларига зарба бера бошлади. Бу ҳақда Ироқ армиясининг матбуот маркази Media War Cell хабар бермоқда.

ОАВ: Немис разведкаси АҚШ Давлат департаменти ортидан жосуслик қилган>>

Германия федерал маълумотлар хизмати (BND) АҚШ Давлат департаментини кузатишни йўлга қўйган. Бу ҳақда Германиядаги Focus нашри хабар берган.

Bloomberg: Россияликлар АҚШни ёмон кўради, лекин у ерга кўчиб ўтишни хоҳлайди>>

Левада-центр ўтказган сўровнома натижаларига кўра, россияликларнинг 70 фоизи АҚШга салбий муносабатда бўлишига қарамай, уларнинг катта қисми шу давлатга кўчиб ўтишни хоҳлайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Мисрлик актриса беҳаё фильмлар кўришга даъват қилгани учун судга чақирилди>>

Мисрлик актриса Энтиссар al-Qahira Waalnas телеканали эфирида уйланмаган ёш одамлар кўпроқ беҳаё фильмлар кўриши лозимлигини айтгани учун судда жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда Independent нашри хабар бермоқда.

Хитойлик актриса гўзал қиёфасидан шубҳаланишгани учун тиббий кўрикдан ўтди>>

Анжела Бэйби тахаллуси билан машҳур хитойлик актриса Ян Вин Пекиндаги Ruili шифохонаси аёлнинг гўзаллиги табиий эмас, дея эълон қилганидан сўнг тиббий экспертизадан ўтди. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатди.

Интернетда АҚШ томонидан дронлар қўлланилишига доир маълумотлар пайдо бўлди>>

The Intercept нашри АҚШ томонидан Афғонистон ва Яманда учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари қўлланилиши ҳақидаги кўплаб махфий ҳужжатларин ошкор қилди. The Wired нашрининг ёзишича, бу маълумотлар “Иккинчи Эдвард Сноуден” деб аталган номаълум информант томонидан тақдим этилган.

WT: Путин муҳожирлар инқирозига нуқта қўйиши мумкин>>

Россия президент Владимир Путин Суриядаги оммавий муҳожирлик инқирозига нуқта қўйган инсон сифатида тарихда муҳрланиши мумкин, деб ҳисобламоқда The Washington Times нашри.

Bloomberg: АҚШнинг узоқ урушлари Обама кетгач ҳам давом этади>>

АҚШ президенти ўз президентлик ваколати тугагунга қадар Америка бошлаган икки урушни тўхтатишга ваъда берганди. Аммо у ана шу ваъдасидан бирини устидан чиқа олмайди, шекилли, деб ёзмоқда Bloomberg.

Top