00:06 / 16.10.2015
3078

НАТО бош котиби АҚШнинг Афғонистонда ўз қўшинларини қолдириш қарорини маъқуллади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг АҚШ президенти Барак Обаманинг Афғонистонда 2016 йилдан кейин ҳам АҚШ қўшинлари қолдирилиши ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

“Мен Обаманинг АҚШ Афғонистонда ўз қўшинларини 2016 йилда ҳам ҳозирдаги даражада ҳамда 2016 йилдан кейин ҳам анчагина миқдорда қолдириш борасидаги қарорини ижобий қаршилайман”, деб айтди Столтенберг.

Столтенбергнинг айтишича, бу қарор НАТО ва унинг иттифоқчиларининг Афғонистонда барқарор иштирокини таъминлашга имкон беради.

Аввалроқ Обама 2016 йилнинг аксарият қисмида АҚШнинг 9,8 минг аскари Афғонистонда бўлишини маълум қилганди.

Top