09:24 / 16.10.2015
3638

Пентагон курд жангарилари қўлига қурол-аслаҳа тушиб қолгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди

Пентагон ўзининг расмий вакили Питер Кукнинг Сурияда АҚШ самолётлари томонидан муҳолифат учун ташланган қурол-аслаҳанинг бир қисми курд жангарилари қўлига тушиб қолгани ҳақидаги маълумотини инкор этди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Бизда Сурия муҳолифатидан бошқа кимгадир бирор бир қурол-аслаҳа тушгани ҳақида маълумотлар йўқ”, дейилмоқда расмий хабарда.

Аввалроқ Пентагон расмий вакили Питер Кук қурол-аслаҳанинг катта қисми Сурия муҳолифатига тушгани, бироқ бир қисми курд қуролланган тузилмалари қўлига ўтганини маълум қилганди.

Top